Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 300га яқин, шифохоналарга ётқизилганлар сони 3,3 мингдан ошиқ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони касалликдан тузалганлар сонидан кўпроқ бўлгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 5 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101722 (+286) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
4 июнь куни 238та янги ҳолат аниқланиб, 440 бемор тузалган ва шифохоналардаги беморлар сони 3300дан камайганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Навоий вилоятида,
- 7 нафари Наманган вилоятида,
- 21 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 35 нафари Тошкент вилоятида,
- 175 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
- Бухоро вилоятида 3 нафар,
- Жиззах вилоятида 14 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
- Наманган вилоятида 2 нафар,
- Самарқанд вилоятида 23 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 21 нафар,
- Хоразм вилоятида 2 нафар,
- Тошкент шаҳрида 117 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97714 (+197) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Сўнгги бир кунда ўлим ҳолати қайд этилмади, 4 июнь куни бир бемор вафот этиб, расмий статистикага кўра Ўзбекистондаги коронавирус қурбонлари сони 696 нафарга етганди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3312 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022