Ўзбекистон | 10:19 / 07.06.2021
6221
1 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик касалланиш ҳолатлари 200дан ортиқ, шифохоналарда 3,4 минг бемор даволанмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатнинг 13та ҳудудида 242 нафар фуқарода касаллик аниқлангани ва 147 бемор соғайиб чиққани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 6 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101964 (+242) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 4 нафари Андижон вилоятида,
- 13 нафари Бухоро вилоятида,
- 7 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 23 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 48 нафари Тошкент вилоятида,
- 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 12 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 2 нафар,
- Фарғона вилоятида 1 нафар,
- Тошкент шаҳрида 130 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97861 (+147) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022