Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tashkent Metropolitan School хусусий болалар боғчаси-мактаби болаларни қабул қилишни бошлади
Tashkent Metropolitan School хусусий болалар боғчаси-мактаби 1,5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қабул қилишни бошлади. Шунингдек, 1-синфга ўқувчиларни қабул қилиш ишлари ҳам бошланди.
Tashkent Metropolitan School хусусий болалар боғчаси-мактаби янги форматдаги таълим муассасасидир. Мактаб жаҳон даражасида таълим беради ва ижодий фикрлайдиган ҳар томонлама ривожланган баркамол шахсни тарбиялайди.


TMS сизга кенг қамровли мактабгача ва бошланғич умумий таълимни таклиф этади, жумладан:
- Малакали ўқитувчилар томонидан ўқитиладиган академик дастур;
- Интеграциялашган ўзбек давлат дастури;
- 5 кунлик ўқув ҳафтаси;
- Кунига беш маҳал овқатланиш. Овқатланиш мутахассиси, ошпаз ва уларнинг ёрдамчилари жамоаси томонидан тайёрлайди. Уларнинг барчаси нафақат озиқ-овқат сифатига, балки овқатланиш маданиятига ҳам эътибор беришади;
- Болаларнинг икки гуруҳга бўлиниши: 1-4 синфлар ва мактабгача ёшдаги синфлар;
- Инглиз тили, математика, фан, тасвирий санъат, информатика, чет тиллари ва мусиқани чуқур ўрганишни ўз ичига олган ўқув дастури.


Мактабдаги шароитлар:
- Эргономик мебель, зарур ўқув ва ўйин материаллари билан жиҳозланган кенг ва ёруғ синф хоналари;
- Спорт ва мажлислар зали, экология, спорт ўйинлари, таэквондо, шахмат, рақс ва актёрлик бўйича тўгараклар ва секциялар;
- Дарслар синфда ва қизиқарли жойларда ташкил этилади;
- Кутубхона;
- Сузиш ҳавзаси;
- Дам олиш жойлари;
- Тиббиёт, логопед ва психолог кабинетлари;
- Ёпиқ қўриқланадиган ҳудуд ва тун-кун видеокузатув тизими;
- Ота-оналар учун кутиш жойлари;


Tashkent Metropolitan School хусусий болалар боғчаси-мактабининг 1 ойлик тўловлари нархи:
- Болалар боғчаси учун – 2 200 00 сўм;
- Бошланғич мактаб учун – 2 500 000 сўм.
Чегирма
Дастлаб рўйхатдан ўтган 50 нафар мижозга чегирма берилади. Чегирма билан 1 ойлик тўлов миқдори – 1 600 000 сўм. Чегирмали нархлар 2021 йил 1 сентябргача амал қилади.
Сиз қуйидаги манзил ва телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин:
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, 6-тор Паркент кўчаси.
Телефон: +99871-200-05-88
Telegram: t.me/tmschooluz
Сайт: www.tmschool.uz
E-mail: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида