Спорт | 18:11 / 08.06.2021
65291
10 дақиқада ўқилади

Учта жамоа кейинги босқичда, Эрон қийин вазиятда. ЖЧ-2022 саралаши якунланишига икки тур қолганда кимда қандай имконият?

Ўтган бир ҳафта давомида қитъамизда ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи гуруҳ ўйинлари доирасидан ўрин олган 8-тур баҳслари ўтказилди.

Фото: khabarvarzeshi.com

Ўтган бир ҳафта давомида қитъамизда ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи гуруҳ ўйинлари доирасидан ўрин олган 8-тур баҳслари ўтказилди.

«А» гуруҳи: Сурия муддатда аввал кейинги босқичда, Хитой гуруҳда қолиб кетиши мумкин

Дастлабки гуруҳда Сурия миллий жамоаси максимал очко йиғишда давом этмоқда ва Гуам устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин 7 ўйинда 100 фоизли натижа – 21 очко жамғариб, муддатдан аввал гуруҳ ғолиби сифатида ҳал қилувчи 3-босқичга йўлланма олди. Набил Маалул жамоаси ҳали мағлубият тугул, дуранг ҳам қайд этгани йўқ. Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган марказлашган гуруҳ ўйинларининг сўнгги турида Сурия Хитойга қарши расмиятчилик учун майдонга тушади.

Хитой учун эса бу баҳс жуда муҳим ўйинга айланади. Чин юрти вакиллари 6 ўйиндан кейин гуруҳда 13 очко билан 2-ўринда бораётган бўлишса-да, йўлланмага эга чиқиши мумкин бўлган энг яхши натижага эга жамоалар орасида бешликдан жой олмаган. Шу боис Ли Те шогирдлари Мальдив ва Сурия билан икки ўйинда максимал – 6 очко олишлари талаб этилади.

«А» гуруҳи. 7 июнь. 8-тур

Гуам – Сурия – 0:3

Голлар: Мардикиян 6, 9, Ал-Мавас 84.

Хитой – Филиппин – 2:0

Голлар: У Лэй 57 пен., Син Хань 65.

Навбатдаги ўйинлар анонси:

9-тур. 11 июнь (жума)

Филиппин – Гуам

Хитой – Мальдив ороллари

10-тур. 15 июнь (сешанба)

Мальдив ороллари – Филиппин

Хитой – Сурия

«B» гуруҳи: Австралия деярли кейинги босқичда, Иордания гуруҳда қолиб кетиши мумкин

Австралия миллий жамоаси ҳам Сурия ва Япония каби 2-саралаш босқичида ҳали очко йўқотгани йўқ. «Кенгурулар» ўтган икки ўйинда Кувайт ва Хитой Тайпейини мағлуб этиб, 3-босқич масаласини деярли ҳал этишди. Кейинги турда Непал мағлуб этилса, йўлланма нақд қилинади.

Иордания миллий жамоаси эса 13 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Боркелманс шогирдлари энг яхши натижага эга 2-ўринлар бешлигидан ташқарида турибди. Иордания кейинги 2 ўйинда Кувайт ва Австралияни мағлуб этса, 3-саралаш босқичига йўлланма олиши мумкин. Гуруҳдаги 3-жамоа бўлиб турган мезбон – Кувайтда ҳам 2-ўрин билан гуруҳдан чиқиш имконияти сақланиб турибди.

«В» гуруҳи. 7 июнь. 8-тур

Непал – Иордания – 0:3

Голлар: Файсал 23, 48, Ал-Араб 67.

Австралия – Хитой Тайпейи – 5:1

Голлар: Суттар 11, Макларен 27 пен., Сейнсбери 41, Дюк 46, 84 – Гао 62.

Навбатдаги ўйинлар анонси:

9-тур. 11 июнь (жума)

Непал – Австралия

Кувайт – Иордания 

10-тур. 15 июнь (сешанба)

Иордания – Австралия 

Хитой Тайпейи – Кувайт

«С» гуруҳи: Ироқ пешқадам, Эрон гуруҳдан чиқа оладими?

Энг чалкаш ҳолат «С» гуруҳида кузатилган. Эрон миллий жамоаси сўнгги ўйинларидаги ғалабаларидан кейин тобора ўзига келаётган бўлса-да, ҳали ҳам пешқадамликни қайтара олгани йўқ. Биринчи давра ўйинларида Баҳрайн ва Ироққа мағлуб бўлган форслар охирги икки турда Ҳонконг ва Баҳрайн устидан йирик ҳисобда зафар қучиб, 12 очко билан 2-ўринга чиқиб олишди. 1-ўриндаги Ироқ эса Камбожа устидан 4:1 ҳисобида зафар қучиб, 1-ўринни эгаллаб турибди.

Мезбон саналмиш Баҳрайн гуруҳдан чиқиш имкониятини деярли йўқотиб бўлди. Ироқ ва Эрон эса кейинги икки турда максимал очко олиш билан бирга сўнгги турдаги ўзаро баҳсда катта эҳтимол билан гуруҳ ғолиби ким бўлишини аниқлашади. Ҳозирги ҳолатда ироқликларга ҳам, эронликларга ҳам 2-ўрин билан гуруҳдан чиқа олмаслик хавфи сақланиб турибди.

«С» гуруҳи. 7 июнь. 8-тур

Ироқ – Камбожа – 4:1

Голлар: Моҳанад Али 1, Башар Расан 23, Али Аднан 27, Сафа Абдулла90+4 – Висал 55. 

Эрон – Баҳрайн – 3:0

Голлар: Сардор Озмун 54, 61, Меҳди Тореми 79.

Навбатдаги ўйинлар анонси:

9-тур. 11 июнь (жума)

Ҳонгконг – Ироқ  

Камбожа – Эрон  

10-тур. 15 июнь (сешанба)

Эрон – Ироқ  

Баҳрайн – Ҳонгконг

«D» гуруҳи: Барчаси сўнгги турда ҳал бўлади…

Саудия Арабистони миллий жамоаси сўнгги икки ўйинда, Ўзбекистон эса охирги турда рақиби устидан йирик ҳисобда зафар қучгач, гуруҳда кейинги босқич учун фақатгина ушбу жамоалар кураш олиб бориши ойдинлашди. Фаластин, Сингапур ва Яманда имконият қолмади.

Навбатдаги турда Саудияни Сингапур билан баҳс, Ўзбекистонни эса Яман билан учрашув кутиб турибди. Сешанба куни ўтадиган сўнгги тур ўйинлари эса гуруҳдаги вазиятга ойдинлик киритади. Фаластин – Яман баҳсида гуруҳдаги сўнгги ўрин эгаси маълум бўлиб, айнан 5-ўрин соҳиби билан баҳслардаги очколар ва голлар бекор қилинади. Шу боис, бу ўйин Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги пешқадамлар баҳсидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этиши мумкин.

«D» гуруҳи. 5-7 июнь. 8-тур

Саудия Арабистони – Яман – 3:0

Голлар: Ад-Досари 4, Ал-Муваллад 17, 32.

Ўзбекистон – Сингапур – 5:0

Голлар: Машарипов 6, 34, Шомуродов 45+1, Аҳмедов 50, Ирфон Фанди 80 автогол.

Навбатдаги ўйинлар анонси:

9-тур. 11 июнь (жума)

Яман – Ўзбекистон. 23:00  

Сингапур – Саудия Арабистони. 23:00     

10-тур. 15 июнь (сешанба)

Саудия Арабистони – Ўзбекистон. 23:00     

Фаластин – Яман. 23:00.

«E» гуруҳи: Қатар кейинги босқичда

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар миллий жамоаси гуруҳда ўтказган 8 ўйиндан 7тасини ғалаба билан якунлаб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди. Қатар КОНКАКАФ Олтин кубогида иштирок этиши боис, гуруҳ ўйинларини эртароқ якунлади. Иккинчи ўрин эгаси ҳам маълум – Уммон. Ушбу жамоа сўнгги икки турда Афғонистон ва Бангладеш билан баҳсда очко тўплаб, гуруҳдан чиқиш имкониятини ошириши мумкин.

«Е» гуруҳи. 5-7 июнь. 8-тур

Уммон – Қатар – 0:1

Бангладеш – Ҳиндистон – 0:2

Навбатдаги ўйинлар анонси:

9-тур. 11 июнь (жума)

Афғонистон – Уммон  

10-тур. 15 июнь (сешанба)

Ҳиндистон – Афғонистон  

Бангладеш – Уммон.

«F» гуруҳи: Япония муддатдан олдин 3-босқичда, Тожикистонда имконият бор

Икки қўшнимиз жой олган «F» гуруҳи марказлашган ҳолда Японияда давом эттирилмоқда. Кутилганидек, ушбу квартетда Япония миллий жамоаси муддатдан аввал биринчи бўлиб ҳал қилувчи 3-саралаш босқичига йўлланма олди. Душанба куни Қирғизистон миллий жамоаси мўғулларга ютқазиб қўйиб, имкониятни буткул йўқотди.

2-ўриндаги Тожикистон миллий жамоаси эса «самурайлар»га мағлубиятга учраганига қарамай, кейинги босқичга йўлланма олиш имкониятига эга бўлиб турибди. Бунинг учун Усмон Тошев шогирдлари билан бирга Қирғизистон миллий жамоаси ҳам сўнгги турларда Мьянмани йирик ҳисобда мағлуб этиши лозим. Ўшанда Мьянма сўнгги ўринга тушиши ва бу жамоанинг 1-даврада Тожикистонни мағлуб этгани бекор бўлади. Шундай экан, Тожикистон миллий жамоасида ҳам математик имконият сақланиб қолган.

«F» гуруҳи. 5-7 июнь. 8-тур

Қирғизистон – Мўғулистон – 0:1

Гол: Оюунбаттар, 34.

Япония – Тожикистон – 4:1

Голлар: Кёго 6, Минамино 40, Хашимито 51, Хаяо 71 – Панжшанбе 9.

Навбатдаги ўйинлар анонси:

9-тур. 11 июнь (жума)

Мяньма – Қирғизистон

10-тур. 15 июнь (сешанба)

Тожикистон – Мьянма

Япония – Қирғизистон.

«G» гуруҳи: Вьетнам – кутилмаган пешқадам

Ушбу гуруҳда фақатгина Вьетнам ва БАА 3-саралаш босқичига чиқиш имкониятга эга. Таиланд сўнгги турда БААга ютқазгач, Малайзия, Индонезия сингари гуруҳда қолиб кетиши ойдинлашди. Гуруҳ босқич ўйинларида ҳали мағлубият нималигини билмай келаётган Вьетнам кутилмаганда гуруҳ пешқадамига айланиб олди. 2-ўринда бораётган БАА миллий жамоаси сўнгги турда вьетнамликларга қарши баҳсда пешқадамликни тортиб олиш имкониятига эга бўлиши мумкин. 

«G» гуруҳи. 5-7 июнь. 8-тур

Вьетнам – Индонезия – 4:0

БАА – Таиланд – 3:1

Навбатдаги ўйинлар анонси:

9-тур. 11 июнь (жума)

Малайзия – Вьетнам

Индонезия – БАА

10-тур. 15 июнь (сешанба)

БАА – Вьетнам

Таиланд – Малайзия.

«H» гуруҳи: Жанубий Корея ва Ливан – қўшпешқадамлар

Сўнгги гуруҳ бўлмиш «H» гуруҳида Шимолий Корея миллий жамоасининг турнирдаги иштирокини тўхтатиши қолган барча гуруҳлардаги вазиятга таъсир этди. КХДР саралаш босқичини тарк этгач, ФИФА барча гуруҳлардаги сўнгги 5-ўринни эгаллаган жамоалар билан натижалар бекор қилиниши ҳақида қарор қилди.

Ушбу гуруҳда ҳам КХДР билан ўйин натижалари бекор қилингач, кутилмаган пешқадам бўлиб турган Туркманистон 3-ўринга пастлади. Гуруҳ ғолиблиги учун 10 очкодан жамғарган Жанубий Корея ва Ливан кураш олиб бормоқда. Жамоаларнинг дастлабки ўйинида ҳисоб очилмаганди. Бу гуруҳда ҳам 13 июнь куни ўтадиган сўнгги тур доирасидаги Жанубий Корея – Ливан баҳси тўғридан тўғри йўлланма соҳибини аниқлаб беради.

«H» гуруҳи. 5 июнь. 8-тур

Жанубий Корея – Туркманистон – 5:0

Ливан – Шри-Ланка – 3:2

Навбатдаги ўйинлар анонси:

9-тур. 9 июнь (чоршанба)

Шри-Ланка – Жанубий Корея

Ливан – Туркманистон 

10-тур. 13 июнь (якшанба)

Жанубий Корея – Ливан

КХДР – Туркманистон (бекор қилинган).

Энг яхши натижага эга бўлиб турган 2-ўриндаги жамоалар рейтинги:

Мавзуга оид