Ўзбекистон | 10:28 / 09.06.2021
6759
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Яна икки бемор вафот этди, шифохоналарда даволанаётганлар сони 3,2 мингдан ортиқ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 300 нафардан ортиқ бемор соғайиб, 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 8 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102362 (+199) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 7 нафари Жиззах вилоятида,
- 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 12 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 32 нафари Тошкент вилоятида,
- 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 9 нафар,
- Жиззах вилоятида 14 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Наманган вилоятида 5 нафар,
- Самарқанд вилоятида 23 нафар,
- Сирдарё вилоятида 23 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
- Фарғона вилоятида 7 нафар,
- Хоразм вилоятида 7 нафар,
- Тошкент вилоятида 30 нафар,
- Тошкент шаҳрида 182 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98445 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 701 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3216 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022