19:00 / 09.06.2021
22013
Реклама

“Nest One Ўзбекистоннинг халқаро бизнесдаги ишонч рамзи бўлишига ишонамиз”. Ўзбекистондаги энг баланд бино қурилиш босқичлари таништирилди

7 июнь куни Nest One офисида журналистлар, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган Nest One лойиҳаси қурилиш босқичлари, иншоотнинг қулайликлари ва бошқа кўплаб маълумотлар тақдим этилди.

Матбуот анжуманини лойиҳа раҳбарлари “Murad Buildings” асосчиси Мурод Назаров ҳамда Туркиянинг Özgüven Mimarlik қурилиш компанияси директорлар кенгаши раиси Ўнур Ўзгур Ўзгувен олиб боришди, журналистлар, тадбиркорлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

Тадбирда спикер сифатида қатнашган Ўнур Ўзгур Ўзгувен иншоотнинг қурилиш жараёни, қийинчиликлари ҳақида батафсил сўзлаб берди:

“Пандемия кўплаб соҳалар каби Nest One қурилишигаям ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Ушбу лойиҳани 2021 йил охиригача якунлашни режалаштиргандик, аммо пандемия бунга халақит берди. Лойиҳани тўлиқ якунлаш 2022 йил охирига тугатишни режалаштирганмиз. Аниқ санасини айтишимиз қийин. 

Бунга бир нечта факторлар сабабчи. Масалан, қурилишга ишлатилаётган хомашё дунёнинг турли нуқталаридан келтирилади. Англаганингиздек, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киргунча етарлича вақт сарфланади. Биз учун сифат муҳим ва одамлар қулайлиги энг биринчи ўринда, шу сабабли лойиҳага хорижнинг энг сифатли қурилиш материалларини ишлатамиз. Биз одамлар учун бино қурамиз. Улар биз қурган иншоотда ўзларини бахтли, ишончли, хавфсиз ҳис қилиб, келажакка умид билан яшашларини истаймиз ва бунинг учун максимал ҳаракат қиламиз.

Nest One'да шундай қулайлик яратамизки, у ерда одамлар бино ҳудудидан чиқмасдан туриб, ўзининг барча эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлади. Тадбиркорлар учун ҳам қулай нархларда савдо майдонлари сотуви йўлга қўйилади. Nest One тадбиркорлар учун шунчаки савдо майдони вазифасини бажармайди, бу ерда энг муҳим жиҳат бўлган ишонч бор. Хорижий инвесторларни ҳам ўзига жалб этадиган бинода бизнес юритиш келажак учун ҳам кафолат бўлишига ишонамиз.

“Murad Buildings” асосчиси Мурод Назаров эса Nest One лойиҳаси Ўзбекистон учун нима бериши, иқтисодиётга таъсири хусусида сўзлади:

“Менга кўп савол беришади: Nest One Ўзбекистондаги энг баланд иншоот бўлади, деб мақтайсиз, лекин у Ўзбекистонга нима бера олади? Бу саволларга шундай жавоб берардим: энг муҳим бўлган ишончни беради. Хориж давлатларига борсангиз, мамлакат қудратини билиш учун у ердаги биноларга назар соласиз. Дубайга борсак, осмонўпар биноларга тикиламиз, улуғворлик, ўзига ишонч туйғуларини ҳис қиламиз. Тошкентда ҳам Nest One каби осмонўпар иншоот бўлиши дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган ишончини таъминлаб беришига аминман.

Бу лойиҳа Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам катта ҳисса қўшолади. Чунки Nest One'да қанчадан-қанча бизнес фаолиятлари йўлга қўйилади, хориждан келувчи инвесторлар учун ҳам жозибадор бўлолади. Ушбу гапларимни бежизга айтмаяпман. Иншоотда ўз майдончаси бўлишини истаб, харидни амалга оширганлар жуда кўп. Сотув ҳажмидан қониқяпмиз. Тадбиркорлардан нега айнан Nest One'дан хонадон ёки тадбиркорлик майдони сотиб оляпсиз, деб сўраганимда, бу ер хорижий шерикларни муносиб кутиб олишга қулай жой эканлигини айтишди. Умумий айтганда, Nest One Ўзбекистоннинг халқаро бизнесдаги ишонч рамзи бўлишига ишонамиз”, - деди Мурод Назаров.

Тадбир давомида қурилиш бозори учун янгилик бўлган янги реклама кампаниясининг бошланиши ҳақида эълон қилинди, илгари девелоперлик лойиҳалари томонидан бундай таклифлар берилмаган. Nest One мажмуаси инвестиция киритиш учун энг даромадли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Лойиҳа муаллифлари мажмуанинг ноёб концепциясидан ташқари, харидорлар кафолатланган даромадга эга бўлишлари ҳақида ҳам эълон қилишди.

Маълумки, Nest One лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари 2019 йил cентябр ойида бошланган. Лойиҳанинг бошида кўчмас мулк сотиб олган харидорлар бугунги кунга келиб 40 фоиз даромадга эга бўлишган. Янги реклама кампаниясига кўра, Nest One мажмуасидаги исталган кўчмас мулкни 100 фоиз олдиндан тўлов билан сотиб олган харидор нафақат 25 фоиз чегирмага, балки агар лойиҳанинг охирида ўз мулкини сотишга қарор қилса, кўчмас мулк умумий қийматининг 25 фоизи миқдорида кэшбекка ҳам эга бўлади.

Яъни, хонадон, офис ёки дўкон сотиб олган инвестор, қурилиш ишлари якунланганидан сўнг кўчмас мулкни 25 фоиз фойда билан қайта сотиш имкониятини қўлга киритади.Ушбу таклиф жамоанинг ўз лойиҳасига бўлган тўлиқ ишончини, шунингдек, ҳозирги пандемия шароитида мижозларга энг қулай шартларда кафолатланган даромадга эга инвестицияни таклиф этиш истагини яна бир бор тасдиқлашини алоҳида таъкидлайди.

Ҳозир иншоотнинг режалаштирилган 51-қаватидан 37-қавати қуриб битказилди. Пресс-анжумандан сўнг тадбир меҳмонлари 32-қаватга чиқиб, Тошкент манзараларини юқори нуқтадан туриб томоша қилишди.

Ягона алоқа-маркази: +99871-200-22-88

Савдо офиси манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 1а/1

Мўлжал: Lukoil Uzbekistan офиси

Сайт: nestone.uz

Facebook: fb.com/nestone.uz

Instagram: @nestone.uz

Youtube: youtube.com/c/nestoneuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top