Ўзбекистон | 10:11 / 11.06.2021
13287
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик касалланиш ҳолатлари 300га яқин, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102892 (+287) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 28 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 20 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 39 нафари Тошкент вилоятида,
  • 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
  • Андижон вилоятида 14 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
  • Навоий вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 26 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 13 нафар,
  • Фарғона вилоятида 18 нафар,
  • Хоразм вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент вилоятида 37 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 166 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98923 (+331) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 704 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3265 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид