Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«У билан очиқчасига гаплашаман» – Байден Путин билан бўлажак учрашуви тўғрисида
АҚШ президенти Жо Байден G7 мамлакатлари раҳбарлари учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.
У шунингдек, Россия президенти Владимир Путин билан 16 июн куни Женевада бўлиб ўтадиган учрашуви ҳақида ҳам сўз юритди.
Путиннинг Россия ва АҚШ муносабатлари ёмон аҳволда эканлиги тўғрисидаги сўзларини изоҳлар экан, Байден «У ҳақ деб ўйлайман, муносабатлар қуйи нуқтада», деди. Унинг сўзларига кўра, вазият Путиннинг халқаро меъёрларга мос ҳаракат қилишига боғлиқ.
«Шубҳа қилмаётганингизни биламан: у билан хавотирларимиз тўғрисида очиқчасига гаплашаман», — деди Байден.
АҚШ санкцияларига қарамасдан Россия президенти нима учун ўзини тутишини ўзгартирмагани тўғрисидаги саволга Байден жилмайганча «Бу Владимир Путин», деб жавоб қайтарди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026