18:30 / 16.06.2021
3243

EPSILON (EDC): Талимаржон-11 қудуғидан саноат миқёсидаги углеводородларнинг чиқиш ҳажми кўпайтирилди

Жорий йил 16 июн куни Талимаржон – 11 қудуғида бажарилган мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг олинаётган табиий газнинг кунлик ҳажми 120 минг куб. м га кўпайди. 

Олинаётган газни ички бозорга етказиб бериш мақсадида 17 июн куни қудуқ газ узатиш тармоғига уланади.

Барча ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология ва экология талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top