Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коинотда 30 йилдан кўпроқ қолаётган «Хаббл» телескопи ишлашдан тўхтади
NASA’нинг машҳур «Хаббл» телескопи ишламай қолди. Коинот агентлигида таъкидланишича, коинотда 30 йилдан кўпроқ вақтдан бери қолаётган ва сон-саноқсиз кашфиётлар қилган телескоп астрономик кузатувлар олиб боришдан тўхтади.

Фото: NASA
Телескопда 1980-йиллардаги компьютер билан муаммолар юзага келгани сабабли у 13 июндан бери ишламаяпти. Тахмин қилинишича, компьютер носоз хотира платаси сабабли ўчиб қолган.
NASA авиадиспетчерлари компьютерни қайта юклашга ҳаракат қилишган, бироқ муаммо ҳал бўлмаган. Ҳозирда мутахассислар захира хотира блокига ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Агар у ишлаб кетса, унда телескоп барча асбоблар ёқилишидан олдин текширилади. Ҳозирча телескопдаги камералар ва бошқа асбоблар хавфсиз режимга ўтказилган.
1990 йилда фазога учирилган «Хаббл» унда ўтказилган бир қатор таъмирлаш ишларига қарамай эскириб бормоқда.
Аввалроқ машҳур телескоп коинотда қолаётганининг 31 йиллигини гигант сайёра шаклланишини муҳрлаш билан нишонлаганди. Июн бошида «Хаббл», шунингдек, ўзига қўшни галактиканинг тортиш кучи таъсирида деформацияланган галактикани аниқлаганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
"Марказий Осиё – Марказий Америка" экспертлар платформаси яратилади
Ўзбекистон | 09:22
-
Зарема Мусаевага янги иш бўйича 4 йил қамоқ сўралди
Жаҳон | 09:08
-
Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармон аёллари биринчи форуми ўтказилади
Ўзбекистон | 08:47
-
РФ: Путиннинг Зеленский билан учрашуви ёз охиригача юз бермайди
Жаҳон | 08:25
Мавзуга оид

15:32 / 06.07.2024
Деярли китоб ҳажмида – ихчам Dwarf 3 телескопи тақдим этилди

16:21 / 08.06.2023
«Жеймс Уэбб» телескопи коинотдаги энг узоқ «қурум булутини» аниқлади

07:58 / 12.07.2022
NASA «Жеймс Уэбб» телескопидан олинган биринчи суратни эълон қилди

21:48 / 01.12.2020