Ўзбекистон | 10:36 / 17.06.2021
18459
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 400га яқин, яна икки бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 400га яқин касалланиш ҳолати қайд этилиб, 300га яқин бемор тузалгани ва яна 2 нафар бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 16 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104834 (+371) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Бу 12 май кунидан буён энг юқори кўрсаткич бўлди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 8 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 21 нафари Жиззах вилоятида,
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 40 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 27 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 19 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 39 нафари Тошкент вилоятида,
- 170 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 5 нафар,
- Жиззах вилоятида 16 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
- Сирдарё вилоятида 19 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 34 нафар,
- Фарғона вилоятида 6 нафар,
- Тошкент вилоятида 46 нафар,
- Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100623 (+295) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 713 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3498 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022