Ўзбекистон | 10:04 / 18.06.2021
26412
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Бир кунда тўрт бемор ўлими қайд этилди, бу ўтган йилдан бери энг юқори кўрсаткич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда қарийб 400 кишида касаллик қайд этилиб, 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 17 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105219 (+385) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Кунлик ўсиш ҳолатлари июнь ойининг биринчи ўн кунлигида 200дан кам бўлаётганди, кейинги кунларда эса кескин ўсиш кузатилди. Сўнгги марта май ойи бошида кунлик касалланиш ҳолатлари 400 атрофида бўлганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 8 нафари Андижон вилоятида,
  • 14 нафари Бухоро вилоятида,
  • 17 нафари Жиззах вилоятида,
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 9 нафари Наманган вилоятида,
  • 65 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 72 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 14 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 37 нафари Тошкент вилоятида,
  • 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 20 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Навоий вилоятида 6 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 50 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
  • Фарғона вилоятида 14 нафар,
  • Тошкент вилоятида 61 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 202 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101018 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 717 нафарни ташкил қилди. 

Ўзбекистонда бир кунда коронавирус туфайли тўрт ўлим қайд этилиши сўнгги бор 2020 йил 15 ноябрида кузатилганди. 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3484 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид