16:00 / 19.06.2021
27216

Тошкентда ўқиб Буюк Британия дипломини олишни истайсизми? ТМС – Тошкентда!

Сингапурнинг нуфузли ОТМларидан бири ТМC -(Technology, Management, Communication) Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Англиянинг the University of Northampton университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўз кампусини очди. Бу абитуриентларга талаба бўлиш ва энг яхши чет эллик профессорлардан дарс олиш имконини беради. Бакалавр йўналишини муваффақиятли якунлаган талабалар Англиянинг the University of Northampton университетининг нуфузли дипломига эга бўлишади.

Таълим ва грант

Дарслар Сингапур ва Буюк Британиядан махсус таклиф этилган энг кучли профессор устозлар томонидан инглиз тилида олиб борилади. 3-курсда эса талабалар Сингапур давлатидаги нуфузли корхоналарда амалиёт ўташади. 

Иқтидорли талабалар учун 100 фоиз тўлаб бериладиган 10 та грант ўрин мавжуд бўлиб, грантлар мактабдаги баҳолар, IELTS ёки TOEFL сертификатлари билан тасдиқланган инглиз тили даражаси ва суҳбат асосида белгиланади. 

Мутахассислар:

  • Бухгалтерия ҳисоби
  • Туризм ва меҳмонхона иши
  • Бизнес
  • IT
  • Логистика йўналишларида тайёрланади.

ТМС –имконият ва қулайликлар

Таҳсил Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида, метрога яқин жойлашган замонавий кампусда олиб борилади. Дарслик ва китобларга бой кутубхона, юқори тезликдаги WIFI, сўнгги русумдаги компьютерлар, дарслик ва китобларга бой кутубхона талабалар учун қўшимча имкониятлар яратади.  Талабалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида FaceID ва қўриқлаш хизмати жорий қилинган.

Ҳозирда қабул бошланган ва сизда ушбу нуфузли янги ОТМ талабаси бўлиш имконияти бор.

ОТМга ўқишга кириш учун абитуриент мажбурий ўрта таълим (11-12синф)ни тугатган ва IELTS (5.5), TOEFL (60), CEFR (B2) сертификатига эга бўлиши керак.

Агар абитуриентда бундай сертификатлар бўлмаса, университетнинг инглиз тили бўйича ички тестини топшириши мумкин. Тўлиқ маълумот институт вебсайтида мавжуд.

1981-йил Сингапурда таъсис этилган ТМС АҚШ, Англия ва Европанинг энг нуфузли университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, мингдан ортиқ мутахассис битирувчилар дунёнинг энг нуфузли корхоналарида фаолият юритиб келишмоқда. 

Институт Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ва Олий таълим инспекцияси томонидан берилган лицензияга эга.

Батафсил маълумот учун:

Сайт: www.tmci.uz

Телеграм: t.me/tmciuz

Instagram: www.instagram.com/tmci.uz

+998 95 3000111

+998 95 5000999

Реклама ҳуқуқи асосида

Top