17:13 / 21.06.2021
6152

EPSILON (EDC): Назарқудуқ-1 қудуғидан саноат кўламида чиқарилаётган углеводородлар ҳажми оширилди

Жорий йил 21 июн куни Назарқудуқ конидаги 1-сонли қудуқда геофизик тадқиқот ҳамда ГРП ишлари амалга оширилгач, у бераётган кунлик газ ҳажми 110 минг кубметрга ошди.

Шу йил 22 июн куни эса олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш мақсадида қудуқ газ узатиш тармоғига уланади.

Барча ишлар белгиланган санитария-эпидемиология ва экология талабларига монанд амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top