07:23 / 26.06.2021
3803

Жиззах политехника институтида маблағлар ўзлаштирилганлиги аниқланди

Масофавий назорат натижасида кузатилган шубҳали ҳолатлар ўрганилганда, 2 та олий таълим муассасида 22,5 млрд сўм маблағларни ўзлаштирилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси маълум қилди.

Ҳисоб палатаси Олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ҳамда 2017-2020 йилларда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланганлиги юзасидан ўрганиш ўтказди.

Масофавий назорат натижасида кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиқиб ўрганилганда, 2 та Олий таълим муассасида 22,5 млрд сўм маблағларни ўзлаштирилганлиги аниқланган. Жумладан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳисобланган иш ҳақи ва стипендияларга нисбатан банкдан ортиқча олинган 21 млрд сўм нақд пул бухгалтерия ходимлари томонидан қалбаки ведомостларни тузиш орқали ўзлаштирилган.

Шунингдек, Жиззах политехника институтида 1,5 млрд сўм маблағлар пластик карточкага ўтказиш орқали ўзлаштирилган. Бухгалтерия хизмати масъуллари тушунтириш хатларида юқорида кўрсатилган маблағларни ўзлаштирганликлари кўрсатиб ўтган.

«Аниқланган ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ўзлаштирилган маблағларни ўз жойига тиклаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун белгиланган тартибда Бош прокуратурага юборилди. Назорат тадбири давом эттирилмоқда, якуний маълумотлар бўйича қўшимча ахборот берилади», дейилади хабарда.

Top