Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш агентлигига янги ваколат беришга рози бўлмади
6 июль куни Олий Мажлис депутатлари «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди.
Kun.uz мухбирига кўра, лойиҳанинг айрим моддалари Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига янги ваколатлар беришни кўзда тутади.
Жумладан, лойиҳанинг 27-моддаси бўйича, ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга молиявий санкциялар қўллаш амалиётини жорий қилиш ваколатини агентликка бериш таклиф қилинмоқда. Амалдаги қонунчиликда бу жазо чораси кўзда тутилмаган.
Муҳокамаларда ХДП ва «Адолат» СДП фракциялари бу вазифалар агентлик томонидан бажарилишига қарши чиқди.
Уларга кўра, бу нормалар хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан, ишлаб чиқарувчилар, сотувчилик билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари манфаатларига тўғри келмайди, келгусида коррупцион ҳолатларни келтириб чиқаради.
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда ўтмади ва тегишли қўмитага қайтарилди.
Қонун лойиҳаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тайёрланган. Агентликда эса қонунчилик ташаббуси билан чиқиш ваколати йўқ. Шу туфайли лойиҳа Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган.
Мавзуга оид
12:37 / 07.07.2026
Ўзбекистонда алифбо ислоҳоти бўйича қонун қабул қилинди
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
09:00 / 05.04.2026