Ўзбекистон | 19:03 / 08.07.2021
10500
4 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 10-13 июль кунлари кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.гача кучаяди, 10 июлда баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 июлда кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража, 11-12 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража, 11 июлда Хоразм вилоятида 32-37 даража, 13 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.гача кучаяди, 10 июлда баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 10 июлда 33-38 даража, 11 июлда 31-36 даража, 12-13 июлда 35-40 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.гача кучаяди, 10 июлда баъзи жойларда чагли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.гача кучаяди, 10 июлда баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с .гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража, 11-13 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.гача кучаяди, 10 июлда баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10 июлда 22-27 даража, 11-13 июлда 20-25 даража, кундузи 10-11 июлда 37-42 даража, баъзи жойларда 44 даражагача, 12-13 июлда 36-41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.гача кучаяди, 9-10 июлда баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10 июлда 22-27 даража, 11-13 июлда 20-25 даража, кундузи 10 июлда 35-40 даража, 11 июлда 33-38 даража, 12 июлда 30-35 даража, 13 июлда 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 10-12 июлда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.13 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.гача кучаяди, 9-10 июлда 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10 июлда 16-21 даража, 11-13 июлда 13-18 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Мавзуга оид