Янгийўлда ўзини фермер деб таништириб, 6 сотих ерни 9 минг долларга сотаётган шахс ушланди
Тошкент вилояти Янгийўл туманида фермер хўжалигининг 6 сотих ерини 9 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ДХХ ҳамкорликда Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фермер хўжалигига тегишли ерни сотмоқчи бўлган А.Ч. ушланган.
У фуқаро Қ.га ўзини «V.» фермер хўжалиги раҳбари деб таништириб, унга хўжаликнинг суғориладиган ва балл бонитети юқори бўлган ер майдонидан 6 сотихини 9 000 долларига сотишни ваъда қилган. Сўнг, ваколатли танишлари орқали ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 3 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:34 / 03.10.2024
Янгийўлда хонадондан қочиб кетган илонлар тутилди – ИИББ
15:11 / 03.10.2024
Янгийўлда уйида кобра боқиб келган шахс илонларни очиққа қўйиб юборди
15:01 / 02.09.2024
“Ҳеч қандай ёнғин ҳолати содир бўлмаган” – Янгийўлдаги чиқиндихона бўйича расмий маълумот берилди
17:12 / 30.08.2024