Иқтисодиёт | 21:20 / 13.07.2021
32271
1 дақиқада ўқилади

Молия вазирига ўринбосар тайинланди

Молия вазирлиги Давлат харидлари департаменти директори Гулнора Раҳимова вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Гулнора Раҳимова тайинловга қадар Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари – Давлат харидлари департаменти раҳбари лавозимларида фаолият юритган. Бу ҳақда Kun.uz'га вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Раҳимова 1995-2014 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида турли лавозимларда фаолият юритган. 2014-2019 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказида катта ўқитувчи ва кафедра мудири бўлиб ишлаган.

2019 йилда Молия вазирлиги ғазначилиги Давлат харидларини бошқариш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, 2019-2020 йилларда вазирлик Давлат харидлари департаменти директори вазифасида фаолият юритган.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, Гулнора Раҳимова 2021 йил 22 апрел куни қабул қилинган янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун муаллифларидан бири саналади.

Мавзуга оид