20:02 / 14.07.2021
9319

Энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин вафот этди

«Иссиқлик электр станциялари»нинг собиқ раиси, 2021 йил бошидан буён «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Руслан Мубаракшин вафот этди.

Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Руслан Мубаракшин 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. 

У меҳнат фаолиятини 1985 йилда «Энергия» бирлашган диспетчерлик марказида электромонтёрликдан бошлаган.

Руслан Мубаракшин 2001−2017 йиллар оралиғида «Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарда турли лавозимларда, шу жумладан Тошкент иссиқлик электр станцияси директори лавозимида ишлаган. 2017−2019 йилларда «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари, 2019−2021 йилларда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси, 2021 йил февралдан ҳозирга қадар «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Top