Ўзбекистон | 14:00 / 16.07.2021
6145
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 17 июль куни ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда

17-19 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

«Ўзгидромет» 17 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши кутилаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, Фарғона водийси вилоятлари тоғ олди ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Гидрометеорология хизмати марказининг алоҳида қайд этишича, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистоннинг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 17-19 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

ФВВ ушбу ҳудудлардаги аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 қисқа рақамига мурожаат этишни сўраган.

Мавзуга оид