Жаҳон | 18:13 / 17.07.2021
4774
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 190 миллиондан ошди

Суткалик касаллик юқтириш кўрсаткичи бўйича Индонезия биринчи ўринга чиқди – мамлакатда ўтган суткада 51,9 мингта янги ҳолат қайд этилди.

17 июл ҳолатига дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 190 миллион 446 мингдан ошди. Бу ҳақда Worldometer сайтида маълум қилинди.

Пандемия бошланганидан буён касалликдан вафот этганлар сони 4 миллион 94 мингдан ошган, 173 миллион 600 мингдан зиёд бемор соғайган.

Суткалик касаллик юқтириш кўрсаткичи бўйича Индонезия биринчи ўринга чиқди – мамлакатда ўтган суткада 51,9 мингта янги ҳолат қайд этилди. Ўтган суткада Россияда 25,1 минг ва Эронда 15,1 минг кишида коронавирус аниқланган.

Коронавирус юқтирганлар сони бўйича АҚШ дунёда етакчи бўлиб турибди – 34,9 миллион киши. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (31 млн) ва Бразилия (19 млн) жойлашган.

Касалликдан вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ биринчи ўринда – 624,6 минг бемор вафот этган. Бразилияда 540,5 минг, Ҳиндистонда 413,1 минг бемор кўз юмган.

Мавзуга оид