Ўзбекистон | 09:00 / 19.07.2021
24238
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Локомотив» истироҳат боғи яна тренддами?

Бир пайтлар «Зафар Диёр» номи билан машҳур бўлган дарахтларга бой сўлим боғ ҳозирги кунда «Локомотив» истироҳат боғига айлантирилгани пойтахт аҳолисига яхши маълум. Темур Малик кўчаси, ҳалқа йўлида жойлашган бу парк 2014-йил энди очилган чоғида Тошкентдаги энг замонавий истироҳат боғларидан бири ҳисобланарди, хўш ҳозир вазият қандай? Kun.uz ёшликни эслаб, «Локомотив» боғига саёҳат қилди.

«Бизнинг парк бошқа парклардан биринчи навбатда сердарахтлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари боғ ҳудудида 1,5 км масофага “микроклимат” тортилган, яъни кундуз куни жазирама иссиқда келсангиз ҳам бу парк жуда салқин бўлиб туради», – дейди боғ директор ўринбосари Фирдавс Файзиев.

Унга кўра, боғдаги 4 та атракцион Тошкентда фақат «Локомотив» паркида бор.

Бундан ташқари, «Локомотив» ҳудудида яна бир сердарахт парк бор – бу «Шарқ боғи». Боғ менежери Шоҳиста Нуриддинованинг сўзларига кўра, боғ келин-куёвлар фотосессияси, тўйлар, туғилган кунлар, банкетлар, пикниклар ва умуман очиқ ҳавода ўтказиладиган барча турдаги тадбирлар учун ажойиб жой ҳисобланади.

«Локомотив» боғи ҳақидаги кўрсатувимизни юқоридаги видео ёки Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида албатта томоша қилинг, чунки кўрсатув сўнгида сизларга ажойиб совға тайёрлаб қўйганмиз.

«Локомотив» истироҳат боғи ижтимоий тармоқларда:

Telegram

Instagram

Tik Tok

Реклама ҳуқуқи асосида