Ўзбекистон | 18:46 / 21.07.2021
7935
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

Бугун, 21 июль куни Тошкент халқаро аэропортига Хитойдан яна 1 миллион доза хитой-ўзбек ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 9-партияси бўлиб, худди шунча миқдордаги вакцина 20 июль куни ҳам қабул қилиб олинганди. 

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза,
  • 27 апрелда — 1 миллион доза,
  • 18 майда —  1 миллион доза, 
  • 19 майда —  500 минг доза,
  • 10 июнда — 1 миллион доза,
  • 29 июнда — 1 миллион доза,
  • 30 июнда — 1 миллион доза,
  • 20 июлда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг жами вакцина захираси 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда. 

Шундан: 

  • 370 минг дозаси "Спутник V", 
  • 710 минг дозаси AstraZeneca, 
  • 8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцина бўлиб, Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Вакцинанинг клиник тадқиқотлари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган.

Мавзуга оид