Шавкат Мирзиёев 64 ёшда. Саида Мирзиёева ўз саҳифасида табрик ёзди, хорижий давлат раҳбарларидан ҳам табриклар келмоқда
24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари президентни табриклашмоқда.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам отаси Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.
Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига давлат раҳбарининг набираси Шавкатжон билан тушган суратини жойлаштирган. «Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, азиз инсонларим. Аллоҳ Сизни паноҳида асрасин!» деб ёзади Мирзиёева.
Эътиборли жиҳати, Саида Мирзиёева ўзининг кенжа ўғли Шавкатжонни 2020 йилнинг 24 июлида — Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунида дунёга келтирган.
Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов табрик йўллаган сиёсатчиларнинг рўйхатини келтирди:
ХХР раиси Си Цзиньпин
Россия президенти Владимир Путин
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған
Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон
Қирғизистон президенти Садир Жапаров
Беларусь президенти Александр Лукашенко
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев
Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси
«Ушбу табрикларда президентимизнинг мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги оқилона сиёсати ва саъй-ҳаракатлари, минтақавий ва глобал миқёсдаги ташаббусларининг аҳамияти эътироф этилиб, давлатимиз раҳбари ва халқимизга энг эзгу тилаклар билдирилган», дея қайд этилган хабарда.
Мавзуга оид
08:00
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон Ташқи разведка хизмати раҳбари билан учрашди
18:15 / 17.10.2024
2025 йилда бюджетдан таълим ва соғлиқни сақлаш учун харажатлар 20 фоизга кўпайтирилади
20:14 / 16.10.2024
Президент топшириғи: 4700 та кўприк уч йил ичида таъмирланади
17:08 / 15.10.2024