Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио-2020. Улуғбек Рашидов ва Турсуной Раҳимова ғалаба билан бошлашди, академик эшкак эшишдаги жуфтлик медаллар учун курашдан чиқиб кетди
Олимпиадада 25 июль кунги баҳсларни ўзбекистонлик спортчилардан биринчи бўлиб академик эшкак эшиш вакиллари бошлашди.
2000 м масофада ўтиш баҳсида қатнашган Шаҳбоз Холмирзаев/Собиржон Сафаралиев жуфтлиги маррага 4-бўлиб етиб келди ва медаллар учун курашиш имкониятини йўқотди.
-68 кг вазнда қатнашаётган таэквондочи Улуғбек Рашидов илк босқичда малилик Сейду Фофанани 38:17 ҳисобида мағлуб этди. Рашидов кейинги босқичда ушбу вазннинг биринчи рақамли вакили, 3 карра жаҳон чемпиони — кореялик Ли Де Ҳунга қарши даянга чиқади.
Боксда -51 кг вазнда рингга чиққан Турсуной Раҳимова 1-босқичдаги жангини ўтказди ва польшалик Сандра Драбикни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Турсуной ушбу натижаси билан Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган биринчи ўзбек аёл боксчисига айланди. Кейинги босқичдаги рақиб — туркиялик Бусе Наз.
Мавзуга оид
23:47 / 11.07.2025
«Эрталаб соат 6 да кимдир келишини кутмагандим». Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинганига изоҳ берди
11:00 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
19:17 / 27.09.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Ўзбекистонда яна 6 та медал
13:59 / 27.09.2023