Ўзбекистон | 20:19 / 26.07.2021
39255
1 дақиқада ўқилади

Ирригация институти ректори Ўктам Умрзоқов вафот этди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Умрзоқов Ўктам Пардаевич бугун, 26 июл куни вафот этди.

Kun.uz манбаларига кўра, 69 ёшли профессор Москвада коронавирусдан даволанаётган эди.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умрзоқов Республика олий таълим кенгаши раиси ҳам эди.

Kun.uz олимнинг яқинларига, хусусан фарзанди, бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқовга таъзия билдиради.

Марҳумнинг жанозаси эртага, 27 июль куни Тошкентда ўқилади.

Маълумот учун, Ўктам Умрзоқов 1952 йил 20 августда туғилган. 1974 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган, шундан кейин деярли бутун меҳнат фаолиятини ушбу олийгоҳга бағишлаган. Институтда ўқитувчи, кичик илмий ходим, лаборатория мудири, факультет декани ва проректор лавозимларида ишлаган; 2017 йилдан институт ректори, 2019 йилдан  Республика олий таълим кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга оид