Ўзбекистон | 10:39 / 29.07.2021
24498
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони 1400дан ошди. Бу пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 879 кишида коронавирус, 529 кишида пневмония аниқлангани, 6 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Бу пандемия бошидан бери қайд этилган мутлақ антирекорд. 

«2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127506 (+879) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 32 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 98 нафари Жиззах вилоятида,
  • 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 28 нафари Наманган вилоятида,
  • 82 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 75 нафари Фарғона вилоятида,
  • 50 нафари Хоразм вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент вилоятида,
  • 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 нафар кишида пневмония аниқланди.

Бу коронавирус ҳолатлари бўйича пандемия давридаги энг юқори кунлик кўрсаткич ҳисобланади, пневмония ҳолатлари қўшилган ҳолатда ҳам мутлақ антирекорд (жами +1408). Бундан аввалги антирекорд 28 июль куни қайд этилган, 843 кишида коронавирус, 556 кишида пневмония аниқланганди (+1399).

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 49 нафар,
  • Жиззах вилоятида 55 нафар,
  • Навоий вилоятида 17 нафар,
  • Наманган вилоятида 21 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 106 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 28 нафар,
  • Фарғона вилоятида 66 нафар,
  • Хоразм вилоятида 51 нафар,
  • Тошкент вилоятида 72 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121718 (+573) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 859 нафарни ташкил қилди.

ССВ матбуот хизмати маълумотига кўра, 28 июль куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 218 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланди ва шу вақтгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1 миллион 149 минг кишидан ошди.

Шу вақтгача жами 6 982 431 доза вакцинадан фойдаланилган. 4,5 миллиондан ошиқ ўзбекистонлик камида биринчи дозани қабул қилган.

Мавзуга оид