Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги мигрантлар орасида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳаракатланади - ОАВ
ТАССнинг ҳуқуқ -тартибот идораларидаги манбасига кўра, иккинчи ўринда - Тожикистондан келган ҳайдовчилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Москвадаги чет эл фуқаролари орасида таксида ишлаётган чоғида энг кўп сохта ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланади. Бу ҳақда ТАССга ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба хабар берди.
«Полиция ходимлари доимий равишда сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларига қарши, шу жумладан, чет элликлар орасида ҳам кураш олиб бормоқда. Ўзбекистон фуқаролари бугун сохта ҳужжатлар билан пойтахт кўчаларида ҳаракатланувчи муҳожирлар орасида етакчи ҳисобланади. Аниқланган сохта ҳужжатлар сони бўйича Тожикистон ҳайдовчилари иккинчи ўринда», деди агентлик суҳбатдоши. Камроқ ҳолатларда, Туркманистон ва Қирғизистон фуқароларида сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари аниқланиши айтилади.
«Бундай сохта ҳужжатлар такси ҳайдовчилари ўртасида ўтказилган рейдлар пайтида мунтазам равишда аниқланади, бу айниқса, ташвишга сабаб бўляпти, сабаби бундай ҳолатларда барча йўл ҳаракати қатнашчилари хавф остида қолади», деб қўшимча қилди манба. Унинг тушунтиришича, одатда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган ёки умуман ҳужжати бўлмаган ҳайдовчилар ҳужжатларни сохталаштириш билан шуғулланади.
Билдирилишича, ҳужжатларни сохталаштиришнинг барча ҳолатлари бўйича полиция жиноий иш қўзғатмоқда (Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси - «Ҳужжатларни қалбакилаштириш»).
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026