Ўзбекистон | 10:43 / 19.08.2021
4400
1 дақиқада ўқилади

Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни ўз вақтида эълон қилмаган қатор маҳаллий давлат ҳокимияти органлари огоҳлантирилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ҳамда мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилганини мониторинг қилди. 

Ўрганишлар натижасига кўра, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари, хусусан бюджет маблағларининг вилоят, шаҳар ва туманлар ҳамда соҳалар кесимида сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ очиқланган ва фармон ижроси таъминлангани аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йилликда маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги маълумотлар қисман очиқлангани (хато ва камчиликларга йўл қўйилгани) аниқланди.

Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан фармон ижроси умуман бажарилмагани аниқланиб, агентлик томонидан белгиланган тартибда огоҳлантирилди.

Мавзуга оид