Араб тили ва аниқ фанларга ихтисослашган LUMOS MIND мактабига янги ўқув йили учун қабул бошланди
«LUMOS MIND» хусусий мактаби 2021-2022 ўқув йили учун мактабнинг янги Чилонзор филиалига қабул бошланганини эълон қилади.
Араб тили ва бошқа хорижий тиллар ҳамда аниқ фанларга ихтисослашганЎқув даргоҳида сўзлашув дарслари хорижий мамлакатлардан келган устозлар томонидан олиб борилади.
Асосий дарслардан ташқари болаларга ўз қизиқишига қараб тўгараклар таклиф этилади. Мактабда қуйидаги тўгараклар фаолият олиб бормоқда: кулинария, тикувчилик ва дизайнерлик иши, таэквондо, гимнастика, сузиш, шахмат, футбол ва бошқа спорт тўгараклари, робототехника, дастурлаш ҳамда қизиқишга қараб бошқа машғулотлар.
Синфларда ўқувчилар сони 20 кишидан иборат бўлади. Дарс вақти: 08:00 дан 17:00 гача. Дам олиш кунлари шанба ва якшанба.
«LUMOS MIND» ўқувчиларга сифатли таълим бериш билан бир қаторда қуйидагиларни асосий мезон қилиб олган:
- Боланинг инсонпарварлик руҳида тарбиялашга ва тарбияли инсон бўлишига катта эътибор бериш;
- Ўқувчиларни эрта ёшдаёқ лидерликка интилиш билан бирга атрофдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга ўргатиш;
- Боланинг ёши ва шахсий хослигини инобатга олиб, қобилиятли ва шу билан бирга ўзлаштиришда орқада қолаётган болалар билан самарали иш олиб бориш;
- Ўқувчиларнинг профессионал салоҳиятини шакллантириш.
Мактабда 3 маҳаллик ресторан менюси асосида диета таомлари (ҳар доим бир неча таомлардан танлаш имкони мавжуд) + мевали ланч тақдим этилади.
Маълумот ўрнида: Ўқувчилар инглиз тилини янада чуқурроқ ўрганишлари учун Буюк Британияга саёҳат ташкил этилади. Британиядаги қисқа муддатли ўқиш дастурига талабгор ўқувчилар танлов асосида танлаб олинади.
Бизнинг манзил: «LUMOS MIND» NTM (Чилонзор филиали)
Чилонзор тумани, Шуҳрат чорраҳаси, 17 мавзе (мўлжал: Ал-Хоразмий айланаси).
«LUMOS MIND» NTM (ҳужжат қабул қилиш учун асосий бино)
Асосий бино: Шайхонтоҳур тумани, Чорсу мавзеси, Гулобод маҳалласи, 87а уй Мўлжал: «Жар» спорт мажмуаси рўпараси
Батафсил маълумот: clck.ru/Wwre7
Мурожаат учун телефонлар:
Telegram: t.me/lumosmind
Instagram: instagram.com/lumosmindschool
Реклама ҳуқуқи асосида