Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда содир бўлган портлашлар оқибатида 60 киши жароҳатланди
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, ўқ-дори омборидаги ёнғин вақтида олтита портлаш содир бўлган.
Қозоғистоннинг Жамбил областидаги ҳарбий қисм ҳудудида содир бўлган портлашлардан сўнг 60 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда област маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, уларнинг 11 нафари ҳарбийлардир.
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, ўқ-дори омборидаги ёнғин вақтида олтита портлаш содир бўлган.
Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Яқин-атрофдаги аҳолини кўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ воқеа жойига Мудофаа вазирлигининг махсус комиссияси йўл олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026