Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Самарқанд йўналишида Afrosiyob поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
Мустақиллик байрами арафасида Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида Afrosiyob поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 30, 31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари орасида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади.
Жумладан, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қатновчи 764/763-сонли Afrosiyob юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, 764-сонли Afrosiyob тезюрар поезди 30, 31 август ҳамда 1 сентябрь кунларида Тошкент марказий темир йўл вокзалидан 08:30да жўнайди. 763-сонли Afrosiyob тезюрар поезди Самарқанд темир йўл вокзалидан 17:00да ҳаракатлана бошлайди.
Мавзуга оид
09:59 / 05.01.2024
«Афросиёб», «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари чипта нархи ошади
15:03 / 29.08.2022
Тошкент – Самарқанд йўналишидаги тезюрар поездларда 4G тармоғи ишлай бошлади
16:09 / 09.12.2021
Тошкент–Бухоро йўналишидаги Afrosiyob поездлари қатнови биттага кўпаяди
15:06 / 01.10.2021