Жамият | 12:00 / 26.08.2021
22196
4 дақиқада ўқилади

Вақтингизни беҳуда сарф қилмасдан бир вақтнинг ўзида касб ўрганишни ва олий маълумот олишни хоҳлайсизми?

Тошкент ахборот технологиялари техникуми «2+2» қўшма лойиҳаларига талабалар қабул қилинишини эълон қилади!

ТАТТ 2021/2022 ўқув йили учун Жанубий Корея университетлари Bucheon University, University Сollege of Ulsan ҳамда Тошкент шаҳридаги Пучон университети билан қўшма таълим лойиҳалари бўйича 2021 йилнинг 10 сентябр кунигача ҳужжатларни қабул қилади.

 Ушбу лойиҳаларга мувофиқ, талабалар Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида ТАТТ томонидан юқоридаги университетлар билан биргаликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ 2 йил давомида ТАТТда таҳсил олишади.

Келгусида Bucheon University ва University Сollege of Ulsan лойиҳалари бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган талабалар 3-курсдан бошлаб Корея Республикасида ўқишни давом эттириш, Тошкент шаҳридаги Пучон университети билан лойиҳа бўйича эса 3-курсдан бошлаб Тошкент шаҳридаги Пучон университетида ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Техникум битирувчилари тегишли малака ва мутахассисликларга эга бўлган профессионал таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом оладилар. Ўқишни тўғридан тўғри Bucheon University, University Сollege of Ulsan ёки Тошкент шаҳридаги Пучон университетида давом эттираётган талабаларга ўқишни тугатганларидан сўнг тегишли университетда ўқиш йўналиши бўйича бакалавр даражаси дипломи берилади.

Бугунги кунда ТАТТ абитуриентларга қўшма лойиҳалар доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича таълим олишни таклиф этади.

Bucheon University билан қўшма лойиҳа доирасида қуйидаги мутахассисликлар бўйича:

  • Аппарат-дастурий мажмуаларини ишлаб чиқиш (микроконтроллер негизида ҳисоблаш қурилмаларини лойиҳалаш бўйича мутахассис; коммуникация инжиниринги бўйича мутахассис).

University Сollege of Ulsan билан қўшма лойиҳа доирасида қуйидаги мутахассисликлар бўйича:

  • Ахборот-коммуникация технологиялари конвергенцияси (аппарат мажмуа интеграцияси бўйича мутахассис; дастурий мажмуа интеграцияси бўйича мутахассис);
  • меҳмонхона хўжалиги ишини ташкил этиш ва бошқариш (маъмурий ва иқтисодий хизматлар менежери; Food and Beverage менежери).

Тошкент шаҳридаги Пучон университети билан қўшма лойиҳа доирасида қуйидаги мутахассислик бўйича:

  • Менежмент (Корейс тили ва менежмент; менежер).

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 10 сентябр кунигача ОНЛАЙН режимида амалга оширилади. www.qabul.texnikum.uz

  • ТАТТ таълим муассасасида ўқиш ўзбек ва рус тилларида;
  • Корея Республикасидаги Bucheon University, University Сollege of Ulsan таълим муассасаларида ўқиш корейс тилида;
  • Тошкент шаҳридаги Пучон университети таълим муассасасида ўқиш корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

Қўшма лойиҳалар бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотларни www.texnikum.uz сайти орқали олишингиз мумкин www.texnikum.uz.

Қабул комиссиясининг телефон рақами: +99855 502-01-01 (код 3).

Ишга жойлашмоқчи бўлган педагоглар қуйидаги фанлар бўйича +99855 502-01-01 (код 1) телефон рақамига мурожаат қилиб батафсил маълумот олишлари мумкин.

Фанлар:

– Корейс тили;

– Инглиз тили;

– Дастурлаш (объектга йўналтирилган дастурлаш, алгоритмизация, маълумотлар базаси);

– Интернет буюмларини дастурлаш;

– Автоматика ва робототехника тизимлари;

Техникум манзили: Тошкент ш., М.Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 7-уй. Мўлжал: «Амир Темур хиёбони» метро бекати.

Telegram: https://t.me/tatt_2022

Instagram: @texnikum.uz

Facebook: https://facebook.com/texnikumuz-581772929180030

Реклама ҳуқуқи асосида