Жаҳон | 14:48 / 26.08.2021
5457
2 дақиқада ўқилади

Хитой ЖССТдан коронавируснинг АҚШдаги лабораторияларда пайдо бўлганини ўрганишни сўради

Қайд этилишича, Шимолий Каролина университети олимлари 2003 йилда Форт-Детрик мутахассислари билан биргаликда коронавирусларнинг имкониятлари тўғрисидаги тадқиқотни эълон қилган.

Фото: AFP

Хитой ЖССТдан коронавируснинг АҚШдаги лабораториядан тарқалиши эҳтимолини ўрганишни сўради, деб хабар берди Global Times газетаси.

Қайд этилишича, Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжэн Сюй ЖССТга бу борада тегишли мактуб жўнатган.

Хабарда айтилишича, гап Форт-Детрикдаги ҳарбий база ва Шимолий Каролина университети лабораториялари ҳақида бормоқда.

Чжэн Сюйнинг сўзларига кўра, коронавируснинг Уҳандаги вирусология институтидан тарқалгани эҳтимоли жуда кам.

«Аммо агар айримлар бу версия очиқ қолмоқда деб ҳисобласа, у ҳолда Форт Детрик ва UNC лабораториялари шаффоф текширув объектига айланиши лозим», — дейилади мактубда.

Мэриленд штатидаги Форт-Детрик базаси АҚШ ҳарбийларининг биологик тадқиқотлар маркази ҳисобланади. Бу ерда юқумли касалликлар, масалан, Эбола ўрганилган.

Қайд этилишича, Шимолий Каролина университети олимлари 2003 йилда Форт-Детрик мутахассислари билан биргаликда коронавирусларнинг синтез ва модификация имкониятлари кўрсатилган тадқиқотни эълон қилган.

Хитой бу лабораторияларда шаффоф текширувлар ўтказилишини сўраган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид