Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ 2021 йилда яна 500 минг афғон қочқини пайдо бўлиши мумкинлигини айтди
БМТ Афғонистондаги нобарқарор вазият сабабли жорий йилда яна 500 минг нафар афғон қочқини пайдо бўлишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари ўринбосари Келли Клементс маълум қилди.
Фото: Reuters
“Биз энг ёмон сценарийда минтақада яна 500 минг янги афғон қочқини бўлишига тайёрланмоқдамиз”, – деб айтган Клементс.
Аввалроқ “Толибон” Афғонистондаги хорижий қўшинлар 31 августгача олиб чиқилиши кераклигини айтган. Айни вақтда Германия, Нидерландия, Белгия, Дания, Польша ва Венгрия Афғонистондан ўз фуқароларини олиб чиқишни якунлади.
“Айни вақтда афғонлар мамлакатни кўп сонда тарк этмаяптилар. Бироқ ушбу мамлакатдаги вазият кутилганидан жадалроқ авж олмоқда”, – деб таъкидлаб ўтди БМТ вакили.
Шу сабабли у Афғонистонга қўшни барча давлатларни ҳимояга муҳтож афғонлар учун ўз чегараларини очиқ қолдиришга чақирган.
Мавзуга оид
15:14 / 06.02.2026
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари: “Биз — тирик қолиш режимидамиз”
14:01 / 03.02.2026
Германиядан ихтиёрий равишда кетган қочқинлар сони ошди
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
21:10 / 21.01.2026