Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман» — президент
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови ҳақида сўз юритди.
«Сўнгги беш йил мобайнида мамлакатимиз миллий сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар юз берди. Нуфузли халқаро экспертлар таъкидлаганидек, янги Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини изчил такомиллаштириш ҳамда сайловларни ўтказиш амалиёти сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилди.
Бу галги Президент сайловлари илк бор 2019 йилнинг 25 июнида қабул қилинган Сайлов кодекси асосида бўлиб ўтади.
Бу сайлов барчамиз учун Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти қандай йўлдан боради, фарзандларимиз, оиламиз, мамлакатимиз келажагини қандай барпо этамиз, деган ҳал қилувчи саволларга жавоб берадиган ғоят муҳим сиёсий тадбирдир. Шунинг учун ушбу сиёсий жараёнга кўп миллатли халқимиз ҳам, жаҳон ҳамжамияти ҳам катта қизиқиш ва эътибор билан қарамоқда.
Сайловда дунёнинг 50га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Шу маънода, бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади ҳамда янги Ўзбекистон халқининг ўсиб бораётган сиёсий тафаккурини, ижтимоий фаоллиги ва маданий савиясини яққол намоён этади, деб ишонаман», дейди давлат раҳбари.
- Маълумот учун, сайловларда мамлакатда рўйхатга олинган бешта партиядан беш номзод: Экологик партиядан – Нарзулло Обломуродов, «Адолат» партиясидан – Баҳром Абдуҳалимов, «Миллий тикланиш» партиясидан – Алишер Қодиров, Халқ демократик партиясидан – Мақсуда Варисова, ЎзЛиДеП партиясидан – Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024