Ўзбекистон | 09:10 / 01.09.2021
3127
1 дақиқада ўқилади

Қарши шаҳар жамоат транспортида йўлкирани электрон тарзда тўлаш имконияти жорий қилинди

Мустақиллик байрами арафасида Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган жамоат транспортларида йўлкирани электрон тарзда тўлаш имконияти жорий қилинган. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Мустақиллик байрами арафасида Қарши шаҳар жамоат транспортида муҳим янгиликка қўл урилган. Шаҳар бўйлаб турли йўналишларда қатновчи барча автобуслар электрон тўловларни қабул қилиш имконини берувчи махсус мосламалар – валидаторлар билан жиҳозланган.

Эндиликда йўловчилар махсус транспорт картаси ёки «Ҳумо» пластик картаси орқали йўлкира тўловини амалга ошириш имкониятига эга бўлишади. Бунинг учун картани махсус мосламага теккизиш кифоя. Мазкур тўлов тури йўловчилар учун жуда ҳам қулай ҳисобланади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид