Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тахтақорача довонида икки кун давомида қисқа муддатларда автомобиллар ҳаракати чекланади
Қашқадарё вилояти Китоб тумани ва Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудида жойлашган Тахтақорача довонида 6-7 сентябрь кунларида автомобиллар ҳаракати маълум муддатларга чекланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6-7 сентябр кунлари Қашқадарё вилоят ФВБнинг томонидан М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Китоб туманидан ўтувчи 1136-1146-километрларида жойлашган Тахтақорача довонида махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказиш режалаштирилган.
Ўқув режасига кўра, фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида довонда йўл четидаги кўчки ва тош қулаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тегишли муҳандислик-техник тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.
Шу муносабат билан 6-7 сентябрь кунларида мазкур довондаги йўлда вақти-вақти билан қисқа муддатларда фуқаролар ҳамда транспорт воситалари ҳаракатига чеклов ўрнатилади ва йўл ёпилади. Чекловлар бир кунда 2 ва 3 маротаба 30 ёки 40 минутдан давом этади.
Мавзуга оид
23:28 / 03.02.2024
Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:39 / 14.03.2022
Тахтақорача довонида транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилди
17:22 / 13.03.2022
Йўлнинг бир қисми ўпирилиши оқибатида Тахтақорача довони вақтинча ёпилди
08:48 / 07.02.2022