Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига узоқ муддатли ижарага берилади»
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга, бир гектардан ўртача даромадни 5 минг долларга, қишлоқ хўжалигининг экспорт ҳажмини 7 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Бунинг учун, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам бериб, маҳсулот ишлаб чиқаришни саноат босқичига олиб чиқиш лозим. Бунда, туманлар аниқ маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштирилиб, давлат томонидан деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.
Аграр тармоқдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор, қулай шарт ва муддатларда молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари амалга оширилади.
Шу билан бирга, давлат идоралари томонидан нарх белгилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизими ҳам тўлиқ бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилинади.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади.
Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида, янги ўзлаштириладиган 400 минг гектар ер майдонлари кластер корхоналарига очиқ танлов асосида ажратилади.
Келгуси беш йилда интенсив боғлар 3 баробар (150 минг гектар) ва иссиқхоналар 2 баробар (11 минг гектар) кўпайтирилади. Бу орқали мамлакатимиз экспорт салоҳиятини яна 1 миллиард долларга ошириш имконияти яратилади. Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш бўйича алоҳида қонун ишлаб чиқилади”, деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
16:30 / 04.04.2026
Уйма-уй ёрдам ва ижтимоий акциялар: «Халқ билан бирга» дастури қандай амалга оширилади?
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
14:05 / 06.03.2025
Ўзбекистон учун халқаро даражадаги 10 000 нафар молия мутахассисини қандай тайёрлаш керак?
20:00 / 11.09.2024