Жамият | 12:00 / 26.09.2021
11564
2 дақиқада ўқилади

MARAFON — Фарғона водийсидаги биринчи ҳолдинг

Фарғона водийсида илк бор ягона корпоратив бошқарув, ягона стратегия, ягона кузатув кенгашига қаратилган бизнес тармоқлари MARAFON номи остида бирлашди.

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги санъат саройида “MARAFON GROUP” ҳолдингини ташкил этишга бағишланган “Умр давомида” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ҳолдинг остида бирлашаётган компанияларнинг фаолияти, қисқа ва узоқ муддатли истиқболлари кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Тадбир презентация, суҳбат ва расмий қўл қўйиш маросими асосида ташкилланиб 4та кресло форматида бўлиб ўтди.

“MARAFON GROUP” ҳолдинги ташкил топишига бағишланган тадбирда халқаро инвестицион компаниялари раислари, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Фарғона шаҳри ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, M-Factor лойиҳаси асосчиларидан бири Ҳусан Мамасаидов ҳамда машҳур бизнес намояндалари иштирок этди. Тадбирда Шерзод Қудратхўжаев модераторлик қилди.

MARAFON EDUCATION, MARAFON RETAIL, MARAFON MEDICINE, MARAFON CONSTRUCTION, MARAFON HOTEL, MARAFON BANK MARAFON ҳолдингнинг асоси бўлиб, тадбир иштирокчиларига келажакдаги истиқболли режалар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир сўнгида таъсисчилар Фахриддин Ильясов, Нурилло Мамасодиқов, Рустамхон Жораев, Музаффар Муратов, Акмал Файзиев ҳамда Азиз Кушакбаев “MARAFON GROUP” ҳолдинги ташкил топгани муносабати билан шартнома имзолади.

Реклама ҳуқуқи асосида