12:00 / 29.09.2021
12870
Реклама

27 сентябрдан Bucheon университетининг 2021-2022 ўқув йили учун ҳужжатларнинг қўшимча қабули очилди

Абитуриентлар 2021 йил 7 октябргача “Мактабгача таълим”, “Корейс тили ва менежмент”, “Архитектура” факультетларига ҳужжат топширишлари мумкин. “Мактабгача таълим” ва “Архитектура” факультетларида таълим олиш ўқув йили учун 2,200$ ва 3,300$ ни ташкил этади ҳамда 3+1 тизимига мувофиқ олиб борилади, бунда талабалар хоҳишларига кўра ўқишни Корея Республикасида якунлаши мумкин. “Корейс тили ва менежмент” факультетида 2+2 тизими қабул қилинган, таълим эса йилига 3,300$ ни ташкил этади.

Аризалар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17-даҳа, Қатортол-2 кўчаси, 38А-уй манзилида шахсан қабул қилинади. Қабул вақти – душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этишлари зарур:

1. Диплом (аттестат) нусхаси;

2. Паспорт нусхаси;

3. www.bucheon.uz да тўлдирилган онлайн ариза;

4. Расм 3х4;

5. 250 000 сўм миқдорида рўйхатдан ўтиш бадали.

Шунингдек, хоҳловчилар ҳужжатларни онлайн тарзда ҳам топширишлари мумкин. Юборилган ҳужжатларни қайта ишлаш душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.

Онлайн ариза топшириш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

  • Университет сайтида (www.bucheon.uz ) телефон рақам текширувидан ўтиш;
  • Шахсий кабинетингизда аризани тўлдириш ва юқорида санаб ўтилган барча керакли ҳужжатларни илова қилиш;
  • Рўйхатдан ўтиш бадалини банк, “Apelsin” дастури орқали ёки университетнинг ўзида тўлаш;
  • Шахсий кабинетингизда тўлов квитанциясини илова қилиш.

Университет ходимлари томонидан абитуриентга муваффақиятли рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар берилади.

Кириш имтиҳонлари фақат суҳбатдан иборат ва 2021 йил 11 октябрдан 15 октябргача бўлиб ўтади. Суҳбат абитуриентга қулай тилда бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонлари натижалари 2021 йил 16 октябрь куни абитуриентнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.

Қабул комиссиясига саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

+998781504002

+998951963601

Bucheon — барча учун очиқ бўлган анъанавий корейс таълими!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top