09:00 / 30.09.2021
4854

"BURAN SAVDO" - тажриба ва сифат кафолати билан бирга иш юритиш

26 йиллик тажрибага эга "BURAN SAVDO" қишлоқ хўжалиги техникалари, юк ташувчи ва оғир турдаги транспорт воситалари учун сифатли асл эҳтиёт қисмлар, аккумуляторлар ҳамда трактор ва автомобил шиналари етказиб беришда давом этади.

Шунингдек, компания маҳсулотлари ичида темир ва текстил  арқонлар (канат ва стропалар), пайвандлаш учун электродлар, юк кўтариш мосламалари каби бошқа турдаги ашёларни ҳам топиш мумкин.

Ўзбекистон бозорида ўз ўрнига эга компания хориждаги, хусусан Россия, Украина ва Беларус Республикасидаги ўнлаб заводларининг юртимиздаги расмий дилери ҳисобланади. Кўп йиллик иш тажрибасидан келиб чиқиб харидорга энг керакли ва синалган эҳтиёт қисмларни тўғридан тўғри заводдан етказиб беради. 

"BURAN SAVDO" барча турдаги эҳтиёт қисмларни арзон нархларда етказиб беришдан ташқари ўз мижозлари учун тинимсиз қайғуради. Улар учун:

1.    Маҳсулот сифатига кафолат;

2.    Мутахассислар маслаҳати;

3.    Доимий мижозлар ҳамда улгуржи харид қилувчилар учун махсус таклифлар ва чегирмалар берилади.

Маҳсулотлар божхона рўйхатидан ўтган ва сертификатланган. Қўшимча маълумотларни компаниянинг buran.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:+99878 777 02 00, +99878 777 03 00, +99891 134 77 76

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор Шохкучаси 122 А уй Мўлжал: Собир Раҳимов кўпригидан Отчопар томонга қараб 400 метр.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top