Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юзлаб французлар коронавирусга қарши муддати ўтиб кетган вакцина билан эмланган
Францияда 260га яқин одам коронавирусга қарши яроқлик муддати ўтиб кетган Pfizer вакцинаси билан эмланган. Уларнинг барчаси шифокорлар текширувидан ўтказилган ва бирорта одамнинг соғлиғида муаммолар аниқланмаган.
France Bleu нашрининг хабар беришича, воқеа Овернь-Рона-Альп регионида юз берган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармасида таъкидланишича, 6 август куни очилган вакцина партияси 7 августдан 21 сентябргача эмлаш учун ишлатилган. Ваҳоланки, унинг яроқлик муддати 5 сентябрда тугаган. Ушбу партия билан эмланганлар орасида Луар департаментидаги 7та коллежнинг юзлаб ўқувчиси бўлган.
Уларнинг барчаси шифокорлар текширувидан ўтказилган ва бирорта одамда муаммолар аниқланмаган. Бироқ тиббий ходимлар муддати ўтиб кетган вакцина коронавирусдан ҳимоялашини кафолатлай олмасликларини айтишган.
Регион маъмурияти йўл қўйилган хатони тан олган. Одамларга аввалги эмлаш ноҳақиқий деб топилгани сабабли қайта эмланиш таклиф этилган.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026