Сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар ўртасида даромад олиш мақсадида спорт ўйинларига пул тикувчилар сони сезиларли даражада ортган. Ўйинда ютқазиб, уй ва мол-мулкларини сотган, жиноятга қўл урган ва ҳатто ўз жонига суиқасд қилганлар ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда.
Қонунчиликда бу борада нима дейилади?
2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ва қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш назарда тутилди. Бироқ бунинг тартибини белгиловчи ҳукумат қарори қабул қилинмади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига кўра, жорий йилнинг март ойига қадар Ўзбекистон ҳудудида букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирон-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмаган. Ўзбекистонда букмекерлик компаниялари учун лицензия бериш ҳуқуқига эга Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги эса 2021 йил 1 майда тугатилган. Унинг ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилди.
Бугунги кунда амалда бўлган қонун ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикасида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш








