Жазоир Франция ҳарбий самолётларига ўз ҳудудидан учишни тақиқлаб қўйди
Жазоир ва Франция муносабатларидаги зиддият ортида Жазоир француз ҳарбий самолётларига ўз ҳудудидан учишни тақиқлаб қўйди, деб хабар берди Le Figaro нашри. Бунга эса Франция президенти Эмманюэль Макроннинг Жазоир номига билдирган танқидий фикрлари сабаб бўлган. Аввалроқ шу сабабга кўра Жазоирнинг Франциядаги элчиси ортга чақиртирилиб олинганди.
Макрон Елисей саройидаги қароргоҳида Жазоирда 1954 йилдан 1962 йилгача давом этган мустақиллик учун уруш қатнашчиларининг набиралари билан учрашувда Жазоир ўз тарихини Францияга адоват билан йўғрилган ҳолда қайта ёзганини, мамлакатни ўша уруш вақтидан бери ҳарбий-сиёсий тузум бошқаришини айтган. Макроннинг бу сўзлари ортида Жазоир президенти Абдулмажид Таббун Францияни мамлакатнинг ички ишларига аралашувда айблаган ва Франциядаги элчини ортга чақиртириб олган.
“Жазоир ва Франция ўртасидаги зиддият тобора кучаймоқда. Le Figaro’нинг маълумотларига кўра, Франция Жазоир ҳудуди устидан ўз ҳарбий самолётларида бошқа уча олмайди. У Мали шимолидаги “Барҳан” амалиёти доирасида Жазоир устидан учиш имкониятидан маҳрум бўлди”, деб ёзилган нашрда.
Франция бош штаби бундан 3 октябр эрталаб хабар топган, бироқ у бу ҳақда расмий огоҳлантирилмаган.
Мавзуга оид
18:32
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
14:22 / 24.11.2024
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
22:35 / 23.11.2024
Францияда депутатларнинг Telegram аккаунтлари бузиб кирилгани юзасидан тергов бошланди
23:05 / 22.11.2024