Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиядаги ёнилғи инқирози, Испанияда давом этаётган вулқон ва Афғонистонда қолганлар қисмати. Турли нуқталардан фотосуратлар
Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.
Буюк Британияда ёнилғи захиралари сентябрь охиридан бошлаб тугаган ва бу шохобчаларда улкан навбатларни юзага келтирган. Бунга сабаб — бензовоз ҳайдовчиларининг етишмаслиги, пандемия ва Brexit’дан кейин визаларни расмийлаштириш қийинлиги учун уларнинг аксарияти мамлакатни тарк этган. Экспертларнинг баҳолашича, бугунги кунда Буюк Британияда 90 мингга яқин оғир юк машиналари ҳайдовчилари етишмайди.
Испаниянинг Атлантика океанида жойлашган ва Канар архипелаги таркибига кирувчи Пальма оролида 19 сентябрь куни Кумбре-Вьеха вулқони отилишни бошлаганди. Вулқон отилиши шу вақтгача давом этмоқда ва лава океан соҳилигача етиб келган.
Афғонистонда ҳокимият тепасига «Толибон» келиши айниқса аёллар, болалар ва меҳнатга яроқли бўлмаган аҳолининг аҳволини оғирлаштирди. Толиблар келгунча ҳам қашшоқликда бўлган бундай қатламлар вакиллари очлик ва тиланчилик қилишга маҳкум.
Москвада қуёш кўтарилиши.
Калифорния соҳили яқинида нефть оқиб кетган жойда сузиб юрган балиқ.
Калифорнияда кун ботаётган маҳал ҳавога кўтарилаётган самолёт.
Хитойда «Олтин ҳафта» - Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани шарафига 1-7 октябрь кунлари ўтказиладиган байрам.
Куала-Лумпурдаги мактаблар очилиши муносабати билан ижтимоий масофа сақланиши учун ўқитувчи парталарга белги қўймоқда.
Словениянинг Любляна шаҳрида коронавирусга қарши кураш доирасида жорий қилинган чекловлар сабаб норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Латвияда олтин куз.
Москва областидаги ўрмонда юрак шаклини олган кўл.
Мавзуга оид
20:06 / 06.03.2022
Бобилга айланган Львов, янги формадаги толиблар, дунёда баҳор байрамлари. Ҳафта суратлари
21:59 / 27.02.2022
«Йўлкира текин». Украиналик қочқинлар қўшни давлатларда қандай кутиб олинмоқда?
19:29 / 20.02.2022
Парвозлар, қулашлар ва ғалаба онлари. Олимпиаданинг энг ёрқин суратлари
22:29 / 10.02.2022