Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона шаҳрида "Барака бургер" дўкони ёқиб юборилди. ИИБ ҳолат бўйича муносабат билдирди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларида “Фарғона шаҳрида жойлашган "Барака бургер" дўкони ойналари синдирилган ҳолда ёқиб юборилганлиги” акс этган видеохабар тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 5 октябрь куни Э. ва унинг танишлари ҳамда О. ва бошқалар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабабли икки томон бир-бирларига тан жароҳати етказишган. Шундан сўнг Э. ва унинг шериклари О.га тегишли бўлган "Барака бургер" дўкони ойналарини синдиришиб, унга ўт қўйишган.
Жиноят иши бўйича Э. исмли шахс Жиноят кодексининг 277 (безорлик) ҳамда 173-моддалари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан ҳамда О. исмли шахс 277-модда билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026
Учкўприк ҳокими ташландиқ боғча муаммосидан нега кўз юмяпти?
19:43 / 18.05.2026