Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2022 саралаши. Саудия Арабистони Японияни мағлуб этди, Эрон гуруҳ пешқадамига айланди, Хитойда ғалаба, Ироқда дуранг
Бугун, 7 октябрь куни Осиёнинг бир қатор майдонларида ЖЧ-2022 ҳал қилувчи саралаш босқичи доирасидаги 3-тур учрашувлари ўтказилди.
«А» гуруҳида Эрон сафарда БААни мағлуб этди. Меҳди Торемийнинг ягона голи форсларга уч очко ва гуруҳ пешқадамлигини келтирди. Гуруҳдаги яна бир баҳсда Ироқ Ливан билан дуранг қайд этди. Жанубий Корея эса Соннинг голи эвазига Суриядан устун келди.
«В» гуруҳида эса Саудия Арабистони Япониядан устун келди. Фираснинг ягона голи саудияликларга муҳим ғалабани келтирди. Хитой эса Вьетнамга қарши учрашувнинг 90+5-дақиқасида гол киритиб, дастлабки ғалабасига эришди.
Турнинг сўнгги учрашувида эса Австралия Уммондан устун келди – 3:1. Бу эса океанияликларга тўплар нисбатига кўра, гуруҳ пешқадами бўлиб олишга замин яратди.
7 октябрь (пайшанба)
ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичи.
«А» гуруҳи. 3-тур
Ироқ – Ливан – 0:0
БАА – Эрон – 0:1
Гол: Меҳди Тореми, 71.
Ноаниқ пенальти: Сардор Озмун, 88.
Жанубий Корея – Сурия – 2:1
Голлар: Хван Ин Бом 48, Сон Ҳён Мин 89 – Омар Ҳарбин, 84.
«A» гуруҳидаги вазият:

«В» гуруҳи. 3-тур
Саудия Арабистони – Япония – 1:0
Гол: Фирас Ал-Биракан, 72.
Хитой – Вьетнам – 3:2
Голлар: Чжан 53, У Лэй 76, 90+5 – Тан Таи Ҳо 81, Нгуен Лин 90.
Австралия – Уммон 3:1
Голлар: Мабил 9, Бойл 49, Дюк 89 – Ал Мандҳар 28.
«B» гуруҳидаги вазият:

Мавзуга оид
08:39 / 30.03.2022
ЖЧ-2022 саралаши. Перу плей-оффда ўйнайди, Колумбия ва Чили мундиалга бормайди, Бразилиядан 4та гол, Аргентинада дуранг
08:24 / 30.03.2022
Марокаш Купернинг Конгосини йирик ҳисобда енгиб, ЖЧга чиқди. Камерун ва Тунис ҳам мундиалга боради, Жазоир эса йўқ
01:46 / 30.03.2022
Фернандешнинг дубли Португалияга ЖЧ йўлланмасини келтирди, Польша Швецияни мундиалсиз қолдирди
01:21 / 30.03.2022