18:14 / 12.10.2021
7850

EPSILON (EDC): Кутилма захиралари 4 млрд м³ газ ва 98 минг тн конденсатдан иборат, 1 млн м³ дан зиёд кунлик ҳажмда газ бераётган янги кон очилди

Фото: Epsilon

Жорий йилнинг 12 октябр куни Нуролтин тизимидаги 450 атмосферали юқори қатлам босимига эга бўлган 1-сонли излов қудуғида олиб борилган бурғилаш ишларидан сўнг, ундан саноат миқёсидаги, кунлик ҳажми 1 млн кубметрдан зиёд бўлган газ оқими олинди. Ушбу натижа эса янги кон очилганига далолат этади.

Яқин вақт оралиғида, олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 1,6 км масофага диаметри 168 мм лик газ қувурлари ётқизилади.

Шунингдек, мазкур янги коннинг тузилмасига аниқлик киритиш ҳамда захираларини тасдиқлаш мақсадида учта излов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишлари амалга оширилади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top